Кириш Регистрация

Педри: «Олдинда бошқа муҳим учрашувлар бор»

Баҳо:
+ | -

Ла Лиганинг 31-тур марказий ўйинида «Барселона» «Атлетико»ни мағлуб этиб, чемпионатдаги пешқадамлигини мустаҳкамлади.

Иккинчи бўлимда Педри «Барселона» таркибида майдонга тушди - у жароҳат туфайли бир неча ҳафтани ўтказиб юборганди.

Ўйиндан сўнг, қайтиши мухлисларда сезиларли қувончга сабаб бўлган ярим ҳимоячи ўйин воқеалари ҳақида фикр билдирди.

«Мен имкон қадар тезроқ қайтишни хоҳладим. Ўйин менга энг катта завқ бағишлайди. Биз уч очкони қўлга киритиб, ўйинга финалдек муносабатда бўлдик.

Аммо олдинда бошқа муҳим учрашувлар бор», - дея футболчининг сўзларини келтиради Испаниянинг AS нашри.

Киритилди: 23:26, 23.04.2023.
Ўқилди: 1399 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.