"Манчестер Юнайтед"нинг португалиялик ҳимоячиси Диого Далот Англия кубоги 1/2 финалида "Брайтон"га қарши ўйиндаги ғалабадан (2:1) ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.
"Мавсум олдидан биз ҳар биримиз пенальти тепишга ҳаракат қилдик. Ўйлайманки, биз бир кун келиб вақт келишини ва тайёр бўлишимиз кераклигини ҳис қилдик. Бу пенальтилар сериясида барча босим остида нафақат сифат, балки қандайдир характер кўрсатди. Чунки "Брайтон" мухлислари сизнинг орқангиздан бақираётганда, диққатингизни жамлашингиз қийин. Шу тариқа, биз индивидуал маҳорат кўрсатдик ва мен пенальтини аниқ амалга ошириб, финалга чиққанимиздан барчадан мамнунман.
Биз характер кўрсатдик ва тактик жиҳатдан жуда яхши эдик. Биз тўп билан сабр қилишимиз кераклигини билардик. "Брайтон" - фантастик жамоа, улар жуда яхши футбол ўйнашади. Биз истак кўрсатдик. Бу масъулият эса ҳар бир ўйинда бўлиши керак. Ҳар бир совринни қўлга киритишни истасак, биз барқарорроқ бўлишимиз керак", - деди Далот MUTV билан суҳбатда.
3 июнь куни "Уэмбли" стадионида Англия кубоги финалида "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" ўзаро тўқнаш келишади.