Кириш Регистрация
08/12 00:45 Наполи 2-1 Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид 0-2 Сельта
08/12 19:00 Пиза 0-1 Парма
08/12 22:00 Удинезе 1-2 Женоа
09/12 00:45 Торино 2-3 Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон 1-4 Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна 2-0 Леванте

"Айнтрахт" "Бавария"нинг қизиқишини тасдиқлади

Баҳо:
+ | -

Франкфуртнинг “Айнтрахт” клуби спорт директори Маркус Креше “Бавария”нинг ҳужумчи Рандал Коло Муанига қизиқиши ҳақида фикр билдирди.

"Ҳозирча "Бавария"дан ҳам, бошқалардан ҳам аниқ сўровлар бўлгани йўқ. Албатта, Рандал ўз ҳаракатлари билан эътиборни тортди. Унга "Бавария"дек клуб ҳам қизиқиш билдириши нормал ҳолат. Аммо "Бавария" уни сотиб олмоқчи бўлган ягона клуб эмас. Бошқа томондан, Коло Муани ҳали ҳам биз билан ўзини жуда қулай ҳис қилмоқда, унинг биз билан жуда яхши ишлаши мумкин бўлган имкониятлари бор", - дея Крешедан иқтибос келтиради Sky Sports.

Аввалроқ, "Айнтрахт" Коло Муани билан камида 100 миллион евро ва бонуслар эвазига хайрлашишга тайёрлиги хабар қилинганди.

Франциялик футболчи ўтган ёздан буён “Айнтрахт” сафида тўп сурмоқда, унинг шартномаси 2027 йилга мўлжалланган. Жорий мавсумда у клуб сафида барча турнирларда 40 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 16:29, 25.04.2023.
Ўқилди: 818 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.