Кириш Регистрация

Келажакда Европа футболида маош чегараси жорий этилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

УЕФА раҳбари Александер Чеферин келажакда Европа футболида маош чегараси жорий этилиши мумкинлигини айтди.

"Бу ғояни барча клублар қўллаб-қувватлади. Катта бюджетлар билан рақобатбардош мувозанат ҳақиқий бўлмайди. Асосийси, рақобатнинг қиймати. Ҳар доим бешта жамоа ғалаба қозонса, мантиқий бўлмайди. Бу барча лигалар ва УЕФАнинг жамоавий келишуви бўлиши керак", - деди УЕФА раҳбари BBC Sport билан суҳбатда.

Чеферин 2016 йилдан бери УЕФА президенти лавозимида ишлаб келмоқда. Бу йил Александр бу лавозимга қайта сайланди.

Эслатиб ўтамиз, УЕФАда молиявий фэйр-плей механизми аллақачон мавжуд.

Киритилди: 13:35, 26.04.2023.
Ўқилди: 1151 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.