Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

"Арсенал" бу мавсумда ўзи учун ғалаба қозониб бўлди

Баҳо:
+ | -1

"Арсенал" чемпионлик учун яна қачон имкониятга эга бўлади, деб ўйлаш қўрқинчли, шундай эмасми? Жамоа охирги марта чемпионликни 2004 йилда қўлга киритган. Ўша вақтлардан бери жамоада деярли ҳеч нарса қолмади: на футболчилар, на мураббий, на стадион. Айтишимиз мумкинки, уларнинг барчаси фаолиятини якунлади.

Бир неча ҳафта олдин "Арсенал" бу йил Премьер-лигада ғолиб чиқадигандек туюларди. Саккиз очколик анча ишончлидек кўринар эди. Шунга қарамай, учта дуранг қайд этилди – “Ливерпуль” (2:2), “Вест Хэм” (2:2) ва “Саутгемптон” (3:3).

Opta таҳлилий компанияси яқин вақтгача Артета жамоасини жорий мавсум фаворити деб ҳисоблаган ва ҳозир у чемпионлик эҳтимолини атиги 21,9 фоизига баҳолаяпти. Шундай бўлса ҳам, бу мавсум "Арсенал" учун ёмон ўтдим дея оламизми?

Рой Кин ўтган куни шундай деди: "Иккинчи ўринни эгалласа "Арсенал"нинг мавсуми муваффақиятли бўлмайди. Агар улар лигада ғалаба қозона олмасалар, бу катта омадсизлик бўлади".

Афсонавий футболчини ҳурмат қилган ҳолда унинг фикрига қўшилмаслик ҳуқуқи ҳамада бор. "Арсенал" учун иккинчи ўринни эгаллаш ҳам муваффақият бўлади. Клуб 2016/2017 йилги мавсумдан бери Чемпионлар лигасида иштирок этмаяпти.

"Арсенал" сўнгги уч йил ичида Премьер-лигада саккизинчи, бешинчи ва ҳозирда камида иккинчи ўринни эгаллаб келмоқда. Ижобий динамика борлиги аниқ. Биринчи мавсум Артета жамоа билан 61 кейин 69, ҳозир 75+ очко жамғарди. Эҳтимол, мавсум охирида ҳатто 85+ ҳам бўлар, чунки олдинда яна олтита тур бор.

"Арсенал"да ҳали жуда ёш жамоа бор. Ўртача ёш - 25,2 ёш (Премьер-лигада фақат "Брайтон" улардан ёшроқ жамоага эга - 24,8 ёш). Бу таркибни худди “Ливерпуль” каби ривожланган, дейишга асос йўқ. Жамоа чемпионликдан кейин “Лестер” каби парчаланиб кетади, дейишга ҳам ўрин йўқ. “Арсенал” Эдегор, Сака, Парти ёки Ремсдейл каби етакчиларини сотмайди.

Трансферлар бўйича "Арсенал" аллақачон АПЛ чемпионига айланган. Зинченко, Жезус ва Троссард – уларнинг барчаси жамоани кучайтиришга хизмат қилди. Ва шу билан бирга, клуб ҳеч бир футболчи учун юқори нарх таклиф қилмайди. Раҳбарият Влаховичнинг нархи ҳаддан ташқари юқорилигини билиб, ундан воз кечишган эди.

Мудрик билан ҳам худди шундай ҳолат, унга ҳам қизиқиш бор эди. "Арсенал" ўзлари қабул қилишга тайёр бўлган шартлар чегараларини аниқ белгилаб олди. Футболчи 70 миллион евро эвазига "Челси"га ўтди. Унинг ўрнига Троссард Артета жамоасига ўтди. Бу ерда у анча фойдали кўринади.

Энди "Арсенал"ни яхшилаш осонроқ бўлади, чунки Чемпионлар Лигаси ўйинчиларни ўзига чақиради. Эҳтимол, ҳатто захира марказий ҳимоячи ҳам Холдинг эмас, балки таниқлироқ футболчи бўлар. Тўғри, кейинги мавсумда Гвардиола бошчилигидаги "Сити" билан чемпионлик учун курашиш ниҳоятда қийин бўлади. Бу ерда бирор нарса ўзгариши даргумон. Аммо "Арсенал" топ-клуб мақомини қайтариб олди. Икки йил олдин жамоа ҳеч қандай еврокубокларга чиқа олмаганди.

Ва бир нарсани унутмаслик керак. Умуман олганда, бугун "Сити" устидан қозонилган ғалаба Артета жамоасини яна Премьер-лига фаворитига айлантиради.

Киритилди: 16:35, 26.04.2023.
Ўқилди: 2980 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.