Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

«Динамо» – халқаро талабларга мос стадион

Баҳо:
+ | -

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, спорт – ёш авлодни жисмонан соғлом, маънан етук инсонлар этиб камолга етказиш ва мамлакатни дунёга танитишнинг энг самарали воситасидир. Шу боис юртимизда спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу жараёнда, айниқса, миллионлар ўйини бўлган футболни янада ривожлантириш, мамлакатимиздаги футбол мактаблари ва профессионал футбол клублари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида тегишли давлат дастурлари асосида изчил иш олиб борилмоқда.

Президентимиз Ислом Каримовнинг 2011 йил 19 январда қабул қилинган «2011-2013-йилларда республикада футболнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва уни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори бу борадаги ишларни янги босқичга кўтаришда муҳим дастуриламал бўлмоқда. Унга кўра, айни пайтда юртимиздаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари фаолиятини такомиллаштириш, малакали мураббийлар ва ҳакамлар тайёрлаш ишларини янада кучайтириш, янги стадионлар барпо этиш ҳамда мавжудларини реконструкция қилиш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Мазкур қарор асосида 2011 йилда Самарқанд шаҳридаги «Динамо» стадионида ҳам кенг кўламдаги реконструксия ишлари бажарилди.

– «Динамо» Самарқанддаги энг йирик ва марказий стадиондир, – дейди стадион директори Карим Жалилов. – Вилоятимизнинг бош жамоаси – «Динамо» учрашувларини шу ерда ўтказади. Лекин 1963 йилда қурилган стадионнинг техник-муҳандислик тизимлари, майдоннинг ҳолати, футболчилар ва томошабинлар учун яратилган шароитлар бугунги кун талабларига тўла жавоб бермас эди. Реконструкция ишлари жараёнида ана шу масалалар ечимига алоҳида эътибор қаратилди.

Майдонда янги чим ўстириш, уни суғориш ва турли об-ҳаво шароитларида ҳам ўйин ўтказилиши эътиборга олиниб, дренаж тизими яратилди. Тупроқ янгиланиб, чим ости қатламларига замонавий, юқори технологиялар асосида ишлов берилди. Бунинг натижасида эндиликда исталган пайтда майдонда ўйин ўтказиш имконияти яратилди.

Янгидан бунёд этилган бинода футболчилар учун алоҳида ечиниш-кийиниш жойлари, мураббийлар, ҳакамлар ва допинг тест хоналари, тиббий хизмат маркази, музей ва тантанали маросимлар зали ташкил этилди. Матбуот анжумани хонасида мураббий ва футболчиларнинг журналистлар билан учрашувларини ташкил этиш учун шароит яратилди. Медиа марказ очилди. Барча хоналар замонавий ахборот-коммуникация воситалари, мебеллар билан жиҳозланди.

Стадионнинг ёритиш тизими ҳам халқаро андозаларга мослаштирилиб, 1200 люкс даражага етказилди. Бу ўйинларни тунги вақтларда ҳам ўтказиш имконини беради.

Футболчилар ва томошабинларларга қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда хавфсизликни таъминлаш мақсадида стадионга кириш ва чиқиш дарвозалари қайта қурилди. Транспорт воситаларини вақтинча сақлаш учун стадион атрофида майдончалар ташкил этилди. Барча ўриндиқлар янгиланди.

Бугунги кунда «Динамо» стадионида ўйинларни юқори савияда ўтказиш учун барча шарт-шароитлар мавжуд. Буни стадиондаги реконструкция ишлари билан танишган халқаро футбол уюшмалари федерацияси – ФИФА вакиллари ҳам эътироф этди.

– Бундай замонавий стадионда футболчиларимиз фақат чиройли ўйин намойиш этишини истаймиз, – дейди «Динамо» жамоаси мухлислар клуби раиси Ҳасан Нормуродов. – Томошабинлардан эса юксак мухлислик маданиятини кутамиз. Бугун ана шундай ҳолатга гувоҳ бўлмоқдамиз. Стадионда яратилган ҳар томонлама қулай шарт-шароитлар мухлисларга ҳам кўтаринки кайфият бахш этмоқда.

ЎзА

Манба: www.uza.uz
Киритилди: 09:36, 28.09.2012.
Ўқилди: 10320 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.