"Лидс Юнайтед" ёзда ҳимоячи харид қилишга ҳаракат қилади. Хабарларга кўра, "АЗ Алкмаар" футболчиси Милош Керез Хави Гарсиянинг қизиқишларига сабаб бўлмоқда.
"Лидс" устози АПЛда қолса, ҳимояга жиддий эътибор қаратишни режа қилган. Венгрия терма жамоаси аъзоси "Лидс"га бу борада ёрдам бера олади. Айни дамда Керез 17 миллион фунтга баҳоланмоқда.