Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

"Арсенал"нинг трансфер режалари ҳақида: кимлар келади, кимлар кетади?

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" келаси мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этиши аниқ бўлганидан сўнг ёзда ўз таркибини сезиларли даражада кучайтирмоқчи.

The Telegraph хабарига кўра, "канонирлар" "Челси" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган ярим ҳимоячи Мэйсон Маунтга қизиқиш билдирмоқда. "Арсенал" англиялик футболчини сотиб олиш борасида дастлабки музокараларни ўтказди. Шунингдек "Ливерпуль" ҳам Маунтни сотиб олмоқчи.

"Арсенал"нинг ёздаги асосий мақсади "Вест Хэм" сардори Деклан Райс ҳисобланади. Лондонликлар қишда қўлга киритишга ҳаракат қилган "Брайтон" ярим ҳимоячиси Мойсес Кайседо эҳтимолий мақсадлар рўйхатида қолмоқда. "Арсенал" шунингдек "Вальядолид"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Иван Фреснедага ҳам қизиқиш билдирмоқда.

"Арсенал"нинг трансфер фаолияти ва клуб бюджетига ёзда бир нечта ўйинчиларнинг кетиши таъсир қилади. Хусусан, “Ньюкасл” ва "Манчестер Сити" Киран Тирнига, Европанинг кўплаб клублари “Реймс”да ижара асосида тўп сураётган ҳужумчи Фоларин Балогунга қизиқиш билдирмоқда.

Николас Пепенинг яна "Арсенал"да ўйнаши даргумон. Унинг шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади, шунинг учун лондонликлар уни катта суммага сотишлари қийин бўлади. Мавсум охирида "Арсенал" Пабло Марини "Монца"га 6 миллион фунтга сотади, агар Италия клуби А Сериядан тушиб кетмаса ва ҳимоячи сотиб олиш учун керакли миқдордаги ўйин ўтказса.

Ҳозирда "Арсенал" Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 33 ўйинда 75 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўриндаги "Манчестер Сити"дан 2 очко олдинда бориб, пешқадамлик қилмоқда. Аммо "шаҳарликлар"нинг ҳисобида яна 2 та ўйин захирада бор ("Вест Хэм" ва "Брайтон"га қарши). 

Киритилди: 11:14, 29.04.2023.
Ўқилди: 3627 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.