Кириш Регистрация
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал 5-1 Леванте
02/05 18:00 Удинезе 2-0 Торино
02/05 19:00 Динамо 3-1 Машъал
02/05 19:00 Бухоро 2-1 Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд 3-0 Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл 3-1 Брайтон
02/05 19:15 Валенсия 0-2 Атлетико
02/05 21:00 Комо 0-0 Наполи
02/05 21:30 Арсенал 3-0 Фулхэм
02/05 21:30 Алавес 2-4 Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта 0-0 Женоа
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья - Кальяри
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 17:00 Сельта - Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут - Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло - Милан
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

"Манчестер Юнайтед"нинг янги мавсумдаги асосий таркиби Неймар ва Кейн билан қандай кўриниш олади?

Баҳо:
+ | -

"МЮ" ёзда бир қанча йирик харидларни амалга ошириши мумкин. Хабарларга кўра, Эрик тен Хаг ҳужум учун жиддий юришлар қилади. У янги мавсум учун "ПСЖ"дан Неймарни, "Тоттенхэм"дан эса Харри Кейнни харид қилиши эҳтимолга яқин. Бунинг учун катта пул керак бўлади, албатта. Клуб ёзда таркибдан ташқари раҳбариятни ҳам ўзгартиради. Глейзерлар жамоани таг-туги билан Шайх Яссим Ҳамад ал-Тани эгалигидаги компанияга сотиши мумкин. Агар шундай бўлса, арабларга йирик харидларни қилиш муаммо бўлмайди. Шайх Яссим "қизил иблислар"ни аввалги мавқейига қайтариш учун ўз пулларини аямайди.

Бу ишни қатарлик миллиардер, Неймар харидидан бошлаши айтилган. Бразилиялик ҳужумчи "ПСЖ"ни тарк этишга яқин турибди. Бунга футболчининг жароҳатга мойиллиги, катта маоши ва клубнинг мақсадлари ўзгараётгани сабаб қилиб кўрсатилган. Бундай катта трансфер араблар қарамоғодаги "МЮ"ни кучсизлатириб қўймайди. Аксинча, манкунианликлар кейинги эътиборини Харри Кейн харидига қаратади. Англия терма жамоаси аъзоси ҳали ҳам "МЮ" рўйхатидан муқим ўринга эга бўлиб турибди. Агарда мана шу икки юқори калибри футболчилар "Манчестер Юнайтед"га ташриф буюрса, тен Хаг ихтиёрида катта юлдузли таркиб юзага келади.

Неймар жамоанинг ўнг қанот ҳужумидан жой олиши мумкин. Харри Кейннинг марказий ҳужумда бӯлиши, Маркус Рэшфордга ўзи севган чап қанотда ўйнаш имконини беради.  Тузилажак ҳужумкор 4-3-3 тактик схемасида дарвозани Давид Де Хеа эгаллайди. Қанотларга Диегу Далот ва Люк Шоу жойлаштирилади. Марказий мудофаадан Рафаэль Варан ва Лисандро Мартинес ўрин эгаллайди. Ярим ҳимояда Каземиро-Эриксен-Фернандеш триоси ҳаракат қилади. Айтиш мумкинки, ўз даврининг илк трансферлар ойнасида шахй Яссим катта харажатдан қочмайди. Шу сабаб "Манчестер Юнайтед"да янада кўпроқ харидлар қилиш имконияти пайдо бўлади.

Қайд этилишича, "МЮ" дарвозага "Брентфорд" посбони Давид Райяни, ҳимояга эса "Байер Леверкузен"дан Жереми Фримпонгни сотиб олиши кўзда тутилган. Бунда Райя Де Хеани ўрнини эгаллайди. Испаниялик афсона ёзда эркин агентга айланиши кутилмоқда. Фримпонгга эса ўнг қанотдаги Диегу Далот позицияси тақдим этилади. Португалиялик футболчи ҳали клуб билан янги шартномага эриша олмади. Янги раҳбариятнинг клубга инъом қиладиган энг катта совғаси бу Жуд Беллингем бўлган бўларди. "Боруссия Дортмунд" футболчисига "қизил иблислар" узоқ даврлардан бери қизиқиш билдириб келаяпти. 19 ёшли ярим ҳимоячи "МЮ"да Каземиро ва Фернандеш билан ҳамкорликда ҳаракатланиши мумкин бўлади.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 14:20, 29.04.2023.
Ўқилди: 4765 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик