Англия Премьер-лигаси ўз якунига етар экан, ундаги айрим футболчилар ўз фаолиятининг чўққисига чиқа олишди. Табиийки, улар бошқалардан анча ажралиб туришибди. Голлар ўйинлар тақдирини ҳал қилади. Уларни эса ҳужумчилар яратади. Шундай экан, майдонда уларнинг ўрни беқиёсдир. Қуйида нафақат гол уришда, балки жамоадаги таъсири борасида ўта кучли бўлган АПЛ ҳужумчилари санаб ўтилади.
1. Каллум Уилсон ("Ньюкасл")
Уилсон айни пайтда "Ньюкасл"нинг энг маҳсулдор вакили бўлиб турибди. Умуман, жамоанинг ЕЧЛ учун кураши қизғин ва ижобий кечмоқда. Айтиш мумкинки, ҳозир Англиядаги ҳеч бир жамоада Эдди Хаудагидек иккита сифатли ҳужум вакили мавжуд эмас – Каллум Уилсон ва Александер Исак. Англиялик футболчи агарда спорт формасида бўлса, нималарга қодир эканини кўрсатиб қўйди.
9. Айван Тауни ("Брентфорд")
Агарда пенальтидан яхши тепадиган футболчи керак бўлса, Айван Тауни ёрдамга тайёр бўлади. Ҳали ҳеч бир ўн бир метрликни инглиз ҳужумчиси хато ижро этмаган эди. Бу мавсумда Англия терма жамоаси аъзоси 18 та голга муаллифлик қилди. Бу эса унинг даражасидан далолат беради.
8. Муҳаммад Салоҳ ("Ливерпуль")
"Ливерпуль" жорий мавсумда ўзидан кутилган ўйинни кўрсата олмаяпти. Шунга яраша, Муҳаммад Салоҳнинг ҳам ишлари яхши эмас. Шунга қарамай, мисрлик ҳужумчи энг ёмон мавсумларидан бирини ҳам 20 тадан ортиқ гол билан тугатиши мумкин. Афсуски, унинг жамоаси ЕЧЛда иштирок эта олмаслиги мумкин.
7. Жек Грилиш ("Манчестер Сити")
АПЛда Жек Грилишдан кўра яхшироқ спорт формасига эга бўлган футболчини айни дамда топишингиз амри маҳолдир. Гвардиолага барқарор ҳужум вакили керак эди. Грилиш эса буни бажарди. У Фил Фоденнинг йўқлигини билдирмаётир.
6. Букайо Сака ("Арсенал")
Букайо Сака "Арсенал"нинг чемпионлик курашида бугунги кунга қадар муҳим рол ўйнаб келди. Унинг қобилиятига шубҳа қилганлар, хато қилганини тан олган эди. Жаҳон чемпионатида ҳам порлай олган ҳужумчи, сўнгги ҳафталарда жамоасига ёрдам бера олмаяпти.
5. Олли Уоткинс ("Астон Вилла")
Уоткинс рақиб дарвозаси олдида ўта совуққон ҳаракат қилиши билан ажралиб туради. "Астон Вилла" унинг голлари билан муҳим очколарни қўлга кирита бошлади. Унаи Эмери шу сабабдан 27 ёшли футболчига янги битим таклиф этди.
4. Александер Исак ("Ньюкасл")
ЕЧЛ кураши авжида бўлиб турган бир пайтда, Исак урган голлар жамоага анчайин ёрдам бермоқда. Швеция терма жамоаси аъзоси кўплаб ўйинларни жароҳат сабабли ўтказиб юборгач, голлар борасида икки хонали рақамга яқин келиб олди. Ажойиб натижа!
3. Маркус Рэшфорд ("МЮ")
Маркус Рэшфорд кўпчилик томонидан ЖЧдан кейинги энг ёрқин футболчи сифатида эътироф этилган эди. Аммо орадаги икки голсиз ҳафта, уни рўйхатнинг бошидан тушириб қўйди. Шунда ҳам "қизил иблислар" вакили "шпорлар" дарвозасини ишғол этиб, жадвалдаги мавқейини тиклаб олди.
2. Харри Кейн ("Тоттенхэм")
Ҳозирда "Тоттенхэм" тарихидаги энг яхши футболчи бу Кейндир. У АПЛда 200 тадан ортиқ гол урган учинчи ҳужумчига айланган эди. Инглиз юлдузи "Тоттенхэм" учун ўта кучлилик қилади. Уни ёзда бошқа, титул ютадиган жамоалар кутмоқда.
1. Эрлинг Холанд ("Манчестер Сити")
Холанд рўйхатдаги етакчиликни узоқ вақтдан бери ўзиники қилиб келмоқда. Ҳозиргача 33 та лига голини уришга эришган футболчи, ҳечам тўхташ ниятида эмаслигини кўрсатиб қўя олди. Норвегиялик аллақачон рекорд бузувчи шахсга айланди.
ИСМАТОВ Ж.