Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Дилшод Нуралиев: «Жанубий Корея – мусобақа фаворити»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиевнинг сўзларига кўра, мухлисларни Жанубий Кореяга қарши қизиқарли ўйин кутиб турибди.

29 сентябрь куни Теҳрондаги «Parsian Azadi Hotel» меҳмонхонаси «Олмос» залида ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати чорак финал босқичи иштирокчилари – Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи Чои Мун Шик ва Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Икки терма жамоа ўртасидаги ўзаро ўйин 30 сентябрь куни бўлиб ўтади. «Роҳи Оҳан» стадионида бўлиб ўтадиган ўйин Тошкент вақти билан 16:30да бошланади.

Жанубий Корея ўсмирлар терма жамоаси мусобақа гуруҳ босқичида юз фоизлик натижа қайд этган икки жамоадан бири бўлди. Жанубий кореялик ўсмирлар дастлаб амалдаги чемпион - Шимолий Корея терма жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этишган бўлса, Японияга қарши ўйинда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишган. Саудия Арабистонига қарши гуруҳ босқичининг сўнгги тур ўйинида эса 1:0 ҳисобида муваффақиятга эришиб, мусобақа олдидан "Ўлим гуруҳи" дея аталган тўртликдан биринчи ўринни эгаллаган ҳолда кейинги босқичга чиқди.

«Аввало, Жанубий Корея ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионати чорак финал босқичи йўлланмасини қўлга киритганлиги билан табриклайман. Жанубий Корея Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади, шунингдек, корейслар бу каби мусобақаларда фаворит бўлиб келишган. Бўлажак баҳсда биз ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Ўйлашимча, эртага бизни қизиқарли ва курашларга бой ўйин кутиб турибди», - деди Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи.

Жанубий Корея ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Чои Мун Шик бўлажак рақиби ҳақида фикр билдираркан, фойдаланилмаган имкониятлар Ўзбекистонни гуруҳда иккинчи ўринни олишига сабаб бўлганини қайд этди.

«Биз Ўзбекистоннинг Сурияга қарши ўйинини кўриб чиқдик. Жамоа бутун ўйин давомида кўплаб қулай имкониятларга эга бўлган, агар ўша имкониятларнинг бир нечтасидан фойдалана олган тақдирда ҳам Ўзбекистон гуруҳда биринчи ўринни кейинги босқичга чиққан бўларди. Ўзбекистонда яхши, сифатли жамоа борлигига амин бўлдик», - деди жанубий кореялик мутахассис.

Эрондаги мусобақа Теҳрондаги икки стадион – «ПАС» ҳамда «Роҳи Оҳан» майдонларида ўтказилмоқда. Ўзбекистон ўсмирлари иккита ўйин ўтказган ўйингоҳ – «Роҳи Оҳан» майдони сифатида кўп яхши эмаслиги ҳаттто мусобақа ташкилотчилари томонидан ҳам қайд этилмоқда. Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи «Роҳи Оҳан»нинг майсаси ҳақида салбий фикрда эканлигини билдираркан, бу жиҳат жамоа ўйинига таъсир қилмаслиги кераклигини, жамоаси бу ҳақда ўйламаётганини таъкидлади.

«Биз Ҳиндистон ва Хитойга қарши ўйинларни «Роҳи Оҳан» стадионида ўтказдик. Майдон сифати Жанубий Кореяга қарши ўйинга таъсир қилади, деб ўйламайман. Биз рақибимиз ўйинини кўриб, ўрганиб чиқдик, шунга кўра ўйинга тактика танлаймиз», - деди Ўзбекистон ўсмирлари устози.

30 сентябрь куни бўладиган ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси сафида таянч ярим ҳимоячиси – Равшан Хурсанов, гуруҳ босқичи ўйинларида иккита сариқ карточка олгани сабаб, майдонга туша олмади; терма жамоа сафида жароҳатланган футболчилар йўқ. Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи берган маълумотга кўра, ҳужумчи Ли Кун (11-рақам)дан бошқа барча футболчилар Ўзбекистон билан ўйинда майдонга тушишга тайёр. Ли Кун Шимолий Кореяга қарши гуруҳ босқичи 1-тур учрашуви 28-дақиқасида жиддий жароҳат олган эди.

Маълумот ўрнида, Жанубий Кореяга қарши ўйинда Ўзбекистон оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 14:19, 29.09.2012.
Ўқилди: 4949 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.