"Герта" ярим ҳимоячиси Доди Лукебакио Бундеслиганинг 30-тури доирасида "Бавария"га қарши ўйин (0:2) ҳақида фикр билдирди.
"Жамоа сифатида кейинги учрашувларда бизга керак бўладиган тажовузкорлик ва характерни кўрсатдик. Яхши ҳимояландик. Лекин Киммихнинг иккита узатмаси ҳаммасини ҳал қилди, аммо бошимизни пастга туширмаслигимиз керак. Ҳамма кучимизни майдонда беришимиз муҳим эди ва жамоа буни уддалади", - деди Лукебакио ТМW билан суҳбатда.