Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 0-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол - Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа - Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

"Арсенал" собиқ футболчисининг бойлиги 11 миллиард евро!

Баҳо:
+ | -

"Арсенал", "Милан" ва "Марсель" клубларидаги ўйинлари билан танилган ярим ҳимоячи Матьё Фламини 2019 йилда профессионал футболдаги фаолиятини якунлади. Франциялик футболчининг сўнгги клуби “Хетафе” бўлган. Французнинг бугунги кундаги бойлиги 11 миллиард евродан ошади! Бунча пул у қандай ишлаб топди?

2008 йилда Фламини “Арсенал”ни клубни тарк этиб, эркин агент сифатида "Милан"га ўтди. Шу пайтда у ўзининг бўлажак бизнес шериги Паскал Гренаде билан танишди. У Фламинига миллионлаб даромад келтириши керак бўлган ғоя ҳақида гапириб берди. Гренада нефт ёқилғиларига арзон ва такомиллаштирилган муқобил бўлиши керак бўлган левулин кислотасини ишлаб чиқишни таклиф қилди.

Левулин кислотаси ва унинг тузлари фармацевтикада ва органик синтезда қўлланилади, ҳосилалари экологик тоза ўғитлар сифатида ҳам қўлланилади. Левулин кислотасининг асосий афзаллиги ундан суюқ углеводород ёқилғисини ишлаб чиқаришдир. Левулин кислотасининг ўзи антисептик хусусиятларга эга бўлган консервантдир.

Фламини левулин кислотасини ишлаб чиқариш технологияси бўйича тадқиқотларга сармоя киритди ва кейин биринчи заводни очди. Матьё GF Biochemicals компаниясини яратишдаги иштирокини сир тутди ва кўп миллион долларлик сармоя ўзини оқламаслигидан хавотирда эди. У компания таниқли корхонага айлангандагина лойиҳада иштирок этгани ҳақида гапирди. 2016 йилга келиб, GF Biochemicals учта офисини очган эди(бош офис Италияда, шунингдек, Нидерландия ва АҚШда).

Ҳозирда Фламини асос солган GF Biochemicals компанияси 30 миллиард еврога баҳоланмоқда. Собиқ футболчининг бойлиги эса Англиянинг Daily Star нашрига кўра, 11 миллиард евродан ошади. Аммо Фламини бу ҳақдаги маълумотни рад этди: “Ўқиганларимдан фарқли ўлароқ, менинг банк ҳисобимда 30 миллиард евро йўқ. Ва бу миқдор менинг компаниямнинг баҳосига тўғри келмайди. Бу сўнгги йилларда ишлаб чиқилган бозорнинг умумий қиймати”.

Левулин кислотаси ишлаб чиқариш устида ишлаш Фламинига футболчи сифатидаги мартабадан кўра кўпроқ шуҳрат ва пул олиб келди. 2015 йилда NME журнали собиқ ярим ҳимоячини йилнинг энг яхши одами деб топди. Фламини 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ташкилотчилари маслаҳат берадиган экология бўйича экспертлар рўйхатига киритилган. Ва унинг компанияси GF Biochemicals. ҳам биоиқтисодиёт бўйича журнал нашр этади ва Италиянинг бир нечта университетлари билан ушбу соҳада магистрлик курсларини молиялаштиришга келишиб олди. Француз ҳали ҳам компаниянинг 60 фоизига эгалик қилади ва ҳозирда унинг бош директори ҳисобланади. Бир неча йил олдин ундан "Арсенал" каби футбол клубини сотиб олишга қизиқасизми, деб сўрашган эди.

“Очиғи, бу клублар “Арсенал” ва “Марсель” менинг қалбимда алоҳида ўрин тутади. Қаердан келганимни ҳеч қачон унутмайман. Ҳаётда сиз ҳеч қачон билмайсиз, лекин барчаси тўғри имкониятга боғлиқ. Мен ҳақиқатан ҳам тўғри вақт, тўғри жой, тўғри одамларга ишонаман. Келинг, келажакда нима бўлишини кўриб чиқайлик", дея жавоб берган эди.

Бироқ, Фламини дунёнинг энг бой футболчиси эмаслиги аниқ. Бруней султони Ҳассанал Болкиаҳнинг жияни Фаик Болкиаҳ энг бой футболчидир. Футболчининг отаси Жефри эса Бруней қироли. Футболчининг бойлиги 22 миллиард евродан ошади! Фаик профессионал даражада футбол ўйнайди.

Айни дамда 24 ёшли вингер "Чонбури" клуби сафида Таиланд чемпионатида тўп тепмоқда. Ўсмирлик чоғида у "Арсенал", "Челси" ва "Саутгемптон" академияларида ўйнаган ва 2016 йилда "Лестер" билан шартнома имзолаган. Аммо Болкиаҳ АПЛда ўз ўрнини топа олмади ва осонроқ чемпионатларга кетишга қарор қилди. Яхшиямки, молиявий аҳвол шартномалар ҳақида ўйламасликка имкон беради.

Киритилди: 17:32, 01.05.2023.
Ўқилди: 7701 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.