Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Хаби Алонсо трансформацияси

Баҳо:
+ | -

Хаби Алонсо бошқарувидаги «Байер» Германия Бундеслигаси 29-турида ЧЛ йўлланмасига яққол даъвогар «РБ Лейпциг»ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа «доришунослар»нинг мағлубиятсиз одимлари 13та ўйинга етди. Бошқача айтганда, Алонсо жамоаси ўзи иштирок этаётган барча турнирларда қаторасига 13та ўйиндан буён мағлубият аталмиш «аччиқ таблетка»ни ичаётгани йўқ. Испаниялик мутахассис шогирдлари бу серия давомида 10та ғалаба ва 3та дуранг қайд этишди.

Алоҳида айтиш керак, Хаби Алонсо иш бошлаган паллада Леверкузен клуби Бундеслига турнир жадвалида «илиниб» турганди. Қарангки, «доришунослар» шундан буён фақат олға қадам босишяпти ва энди 6-ўринга кўтарилиб олдилар. «Байер» шу суръатини сақлаб қолса, ҳаттоки, ЧЛ ҳудуди (кучли тўртлик)га кириб олиши ҳам мумкин.

* 13та ўйиндан иборат мағлубиятсиз серия жамоа ҳаётида 2017 йилдан кузатилмаётганди (ўша вақт жамоани Хайко Херрлих бошқарган).

* «Байер» мағлубиятсиз серия давомида қаторасига 7та ўйинни ўз фойдасига ҳал қилди. Буниси жамоа тарихидаги рекорднинг такрорланишидир.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:02, 01.05.2023.
Ўқилди: 2456 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [11844]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6040]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [4792]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3923]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [3557]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3267]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2415]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [1913]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1804]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1737]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик