Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Ла лига. «Реал» 4-поғонадаги «Сосьедад»га ютқазди ва бу турдан сўнг 3-ўринга тушиб қолиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Испания Ла Лигасининг 33-туридан ўрин олган қатор учрашувлар 2 май, сешанба куни ўтказилди.

Марказий ўйин “Реал Сосьедад” ва “Реал Мадрид” жамоалари ўртасида кечди. Мазкур баҳсда "Қироллик клуби" усотзи Модрич, Бензема ва Винисиуснинг хизматларидан фойдаланмади.

Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар дахлсиз қолди. Иккинчи бўлимнинг иккинчи дақиқасида Мадрид жамоасига тегишли бўлган ва айни вақтда Сан-Себастьян клубида ижарада ўйнаётган Такефуса Кубо ҳисобни очди.

“Реал” вакиллари 61-дақиқада Дани Карвахалнинг четлатилишидан кейин майдонда камчилик қолди. 85-дақиқада Андер Барренечеа мезбонларнинг ғалабасини мустаҳкамлади.

Шу тариқа “Барселона” ва “Реал” жамоалари ўртасидаги фарқ 14 очкога етди. Каталонлар кейинги ўйинларда 2 очко тўпласа, чемпионликни нақд қилади. "Атлетико" бугун "Кадис"ни мағлуб этса, ўз очколарини 69 тага етказиб, жадвалда 2-ўринга кўтарилиб олади.

Испания чемпионати, 33-тур
“Реал Сосьедад” – “Реал Мадрид” 2:0
Голлар: 1:0 – 47 Кубо, 2:0 – 85 Барренечеа.
“Реал Сосьедад”: Ремиро, Горосабел (Элустондо, 63), Ле Норман, Субелдия (Пачеко, 64), Муньос, Кубо (Барренечеа, 74), Сильва (Ильярраменди, 89), Мерино, Субименди, Сёрлот (Фернандес, 74), Ойарсабаль.
“Реал Мадрид”: Куртуа, Карвахаль, Рюдигер, Милитао, Начо, Кроос (Васкес, 63), Себальос, Тчуамени, Асенсио (Аррибас, 82), Родриго, Мариано Диас (Родригес, 59).
Огоҳлантиришлар: Горосабел (22), Карвахаль (53), Себальос (79), Начо (87), Родриго (90).
Четлатиш: Карвахаль (61).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 05:57, 03.05.2023.
Ўқилди: 2590 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [9216]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3868]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3728]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2494]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [2189]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [1908]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1657]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1575]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1549]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1461]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик