Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Чемпионлик йўлидаги «шаҳарликлар» пойтахтдан яна меҳмон кутади (превью)

Баҳо:
+ | -

Бугун тунда АПЛ 28-турининг қолдирилган баҳси доирасида «Ман Сити» ўз майдонида «Вест Хэм»ни қабул қилади. Кўринишидан марказий учрашув афишасини тақдим этсада, бироқ ғарбий лондонликларнинг жорий мавсум унчалик ишлари яхши эмас. Улар айни дам 15-ўринни эгаллаган ҳолда қуйи зонага жуда ҳам яқинлашиб қолган. «Шаҳарликлар» эса аксинча «Арсенал»га муҳим паллада босим қилиш оқибатида яна биринчи ўринга қайтди.

«Ман Сити»

Якшанба куни жамоа «Крейвен Коттеж»га сафар қилди ҳамда у ерда «Фулхэм»ни кичик ҳисобда таслим қилди (2:1). Бунга Эрлинг Холанд ҳам ўз ҳиссасини қўшди. Голларнинг бирига муаллифлик қилган норвегиялик Англиядаги 50-голини нишонлади ҳамда 92 йиллик қизиқ натижани қайд этди. Яқин ўтмишда ҳеч ким бу ишни уддалай олмаган. Холандда ҳозир Премьер-лиганинг 34 та голи мавжуд (худди Энди Коул ҳамда Алан Ширер каби). Урилажак биргина гол уни АПЛ бир мавсуми учун мутлақ етакчига айлантиради. «Фулхэм» устидан қўлга киритилган ғалаба «Сити» учун кетма-кет 8-си ҳисобланиб, жамоа 72 кун деганда яна биринчи ўринга қайтди.

Тўғри, Пеп жамоаси керакли паллада ишончни оқламоқда, йирик ҳисобдаги ғалабалар қўлга киритилмоқда, аммо жамоа ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишда муаммоларга учраяпти. Масалан, сўнгги 12 баҳснинг атиги 2 тасида Эдерсон ишончни оқлаган. Умумий 32 та ўйиннинг 10 тасида жамоа гол ўтказмаган холос, бу 31%ни ташкил қилади. Бироқ олд чизиқ жуда зўр ишлагани учун ҳимоя ва дарвозадаги айрим хатолар билингани йўқ. «Сити» топ клубларга қарши 14 ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпти, уларнинг 11 тасида ғалаба қозонган (унинг ичига августда «Лондон» стадионидаги муваффақият ҳам киради). «Шаҳарликлар» «болғачилар»га қарши «Этиҳад»да жуда яхши анъанага эга - сўнгги 6 та баҳсда ғалаба қозонилган. «Вест Хэм»га қарши тўпланиши керак бўлган 48 очкодан 43 та йиғилганми демак «Сити»га бугун қийин бўлмайди. Бунинг устига ҳафтанинг маълум бир кунида яйраб ўйнайдиган «Ман Сити»чалик омадли жамоа йўқ. Яъни «шаҳарликлар» чоршанба куни ўтган 24 баҳснинг ҳаммасини ютган. Бу лиганинг мутлақ рекордидир.

«Вест Хэм»

23 апрелда «Борнмут»ни 4:0 ҳисобида енгганидан сўнг лондонликлар яна ёмон аҳволга тушиб қолди. Ундан уч кун ўтиб жамоа «Ливерпул»га яна уч кун ўтиб эса «Кристал Пэлас»га енгилди. Қизиғи, ҳар иккала баҳсда ҳам дастлаб жамоа олдинда бўлган. Ҳозирда лондонликларни сўннги учталикдан 5 очко ажратиб турибди. Демак, қолган 6 ўйин Мойес учун финалга айланиши керак. Бироқ шотландиялик мураббийни жуда ҳам тиғиз тақвим кутмоқда. Кейинги ҳафта Манчестернинг бошқа жамоасини уйда қабул қилса, ўша ҳафтани ичида Конференциялар лигаси ярим финалининг илк учрашувида «Аз Алкмар» билан ўйин бор. «Ман Сити»га қарши «Вест Хэм» сўнгги 16 баҳсда атиги 4 очко жамғарган. Охирги ғалаба 2015 йил сентябрга тўғри келади.

Янгиликлар

«Сити» учун Аке бугун сафга қайтиши керак. Бироқ бу аниқ эмас. Унинг ўрнини бир неча учрашувлардан бери Аканжи эгалламоқда. Бироқ ўтган ўйинни ўтказиб юборган Де Брюйне ҳали машғулотларда қатнашмади ва унинг ўрнига Альварес танланган.

«Болғачилар»да эса Курт Зума ўтган баҳсда сафдан чиққан бўлиб, Мойес унинг бир-икки ҳафтани ўтказиб юборишини расман тасдиқлади. Жанлуижи Скамакка тиззасидан жарроҳлик амалиётини ўтказган.

Киритилди: 12:35, 03.05.2023.
Ўқилди: 1662 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.