Лиссабоннинг "Спортинг" клуби ярим ҳимоячиси Мануэль Угарте Англия Премьер-лигасининг яна бир топ-клуби эътиборини тортди.
Журналист Жэк Талботнинг фикрича, уругвайлик футболчига энди Лондоннинг “Челси” клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Манбанинг хабар беришича, "кўклар"га Угартенинг ўйини ёқмоқда ва ёзда трансферни амалга оширишга ҳаракат қилишади. Эслатиб ўтамиз, Мануэлнинг хизматларига "Ливерпуль" ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Угартенинг "Спортинг" билан шартномасида товон пули 60 миллион еврони ташкил этади. 22 ёшли ярим ҳимоячи Португалия чемпионатининг жорий мавсумида 28та ўйин ўтказди.