Кириш Регистрация

Зинченко: "Агар ғалаба қозонишга ишонмасангиз, футбол ўйнашдан фойда йўқ"

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" ҳимоячиси Александр Зинченко АПЛдаги чемпионлик пойгаси ҳақида гапириб, Англия чемпионатининг жорий мавсумида "канонирлар"нинг ғалабасига ишонишда давом этишини айтди.

"Агар сиз ғалаба қозонишингизга ишонмасангиз, ўйнашдан фойда йўқ. Шу сабабли, мен чемпион бўлишимизга ишонаман. Биринчи келганимда футболчиларимизда ажойиб сифат ва куч борлигини айтгандим. Агар меҳнат қилсак, бу ҳаётда ҳамма нарса мумкин, дедим. Биз буни қилишга ҳаракат қиляпмиз.

Сўнгги ўйинларга муносабатимизга келсак, ўзимизни тиклай олдик. Кайфиятимиз ва турнир жадвалидаги позициямиз учун нормаль ҳаётга қайтишимиз муҳим. Биз давом этишимиз керак. Афсуски, ҳозир ҳаммаси ўз қўлимизда эмас, лекин бу лигада нима бўлишини ҳеч қачон билмайсан. Биз курашни давом эттиришимиз керак, чунки биз бу мавсумда қаттиқ меҳнат қилдик", - деди Зинченко Yahoo Sports билан суҳбатда.

Киритилди: 13:33, 04.05.2023.
Ўқилди: 735 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4682]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4352]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4174]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3364]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3216]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3147]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2780]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2728]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2424]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2380]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик