TyC Sports нашри журналисти Гастон Рекондо нашр сайтида "ПСЖ" ҳужумчиси Лионель Месси ва мухлислар ҳамда клуб раҳбарияти ўртасидаги вазият ҳақида мақола ёзди. Муаллиф юлдуз форвардни ҳимоя қилиб, парижликлар жамоаси ҳеч қачон Месси каби буюк бўла олмаслигини айтди.
"Мессида кўпчиликда етишмайдиган тўплар бор. Агар тилимда бироз қўпол бўлса узр сўрайман, лекин бутун умрини бошқаларни ҳурмат қилиш устига қурган инсонга нисбатан ҳурматсизликка энди тоқат қилмайдиганларданман. "ПСЖ" бир кун келиб Чемпионлар лигасида ғалаба қозониши мумкин. Эртами-кечми бу содир бўлиши мумкин. Аммо "ПСЖ" ҳеч қачон Лионель Месси каби буюк бўла олмайди ва умрининг охиригача ҳам шундай бўлади. Бахтсизликларингиз билан қолинг. Сиз ҳеч қачон энг яхшисига лойиқ бўлмагансиз" - деб ёзган Рекондо.