Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Жиззахдаги стадион чемпионат учрашувларини қабул қилишга тайёр!

Баҳо:
+ | -

13 апрель куни «Сўғдиёна» Coca-Cola Суперлиганинг 10-туридан жой олган «Турон»га қарши беллашувни ўз аренасида ўтказиши ҳақида хабар берилганди. Кеча ЎзПФЛ Жиззахдаги стадион ҳолатини ўрганди.

Лига ва клуб ўртасидаги келишув асосида «Сўғдиёна»нинг ОФК кубоги ярим финали доирасидаги ўйинидан сўнг янги майдон учун ҳаракат бошланди. Айни вақтда майдон яхши ҳолатда. Дренаж ва суғориш тизими янгиланган. Тез орада клуб суғориш тизимини компьютерлаштириш жараёнини бошлайди. Бу эса чимни талаб этилган даражада парваришлаш инсон омили эмас, балки аниқ рақамлаштирилган механизм орқали бошқарилишини таъминлайди.

Шунингдек, мазкур чимни яхши ҳолатда сақлаб туриш учун техника талаб этилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 апрелдаги «Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-115-сонли қарори бу каби техникаларни харид қилиш учун қулайликларни назарда тутади. Шундан келиб чиқиб, «Сўғдиёна» футбол клуби Лига тавсияси асосида тез орада янги техника харид қилади.

Қайд этиш керак, 2022 йилда «Сўғдиёна» клуб базасини ишга туширганди. 2024 йилда мазкур база қошидаги футбол майдони ҳам Лига талаб қилаётган кўринишга келтирилади. Шунингдек, келаси йилда клуб академиясини расман фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

13 майдан эътиборан Ўзбекистонда майсаси талабга жавоб берадиган стадионлар сони 11 тага етади: «Пахтакор», «Жар», «Бунёдкор», «Локомотив» (барчаси Тошкент), «Марказий» (Наманган), «Ўзбекистон» (Яйпан), «Истиқлол» (Фарғона), Марказий” (Қарши), «Бухоро спорт мажмуаси» (Бухоро), «Марказий» (Ғузор), «Сўғдиёна» (Жиззах). Йил якунига қадар бундай майдонлар сони 14 тани ташкил қилиши режалаштирилган: ОКМК (Олмалиқ), «Бобур арена» (Андижон), «Сурхон арена» (Термиз).

Маълумот учун, Лига сентябрь ойидан бошлаб Бекободда футбол учрашувларини ўтказмаслик бўйича «Металлург» футбол клуби билан келишувга эришган. Шунингдек, «Қизилқум» ва «Динамо» футбол клублари бундай чим билан 2024 йилги мавсумни Суперлигада ўтказиш имконсиз эканлиги юзасидан огоҳлантирилган.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 15:04, 04.05.2023.
Ўқилди: 1696 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.