Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

Бокс-2023. Қозоғистонда яна бир йўқотиш: Толтаевни мағлуб этган маврикийлик спортчи Руслан Абдуллаевнинг рақибига айланди

Баҳо:
+ | -

Тошкентда бўлиб ўтаётган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг тўртинчи кунида кутилмаган натижа қайд этилди. Қозоғистон терма жамоасининг 63,5 кг вазндаги вакили Санатали Толтаев Маврикий оролидан ташриф буюрган Ричарно Колинга имкониятни бой берди.

Африкалик боксчи бўй ва қўлларининг узунлигидан фойдаланиб, биринчи раундни ўз фойдасига ҳал этган бўлса, Санатали иккинчи раундда босимни ошириб, вазиятни тенглаштирди. Ричарно ҳал қилувчи бўлимда фаолликни оширди ва рақибига нисбатан кўпроқ аниқ зарбалар бера олди.

Натижада Толтаев мусобақани тарк этди. Бу Қозоғистон делегацияси учун иккинчи йўқотиш бўлди. Ушбу вазндаги вакилимиз Руслан Абдуллаев нимчорак финалда Ричарно Колинга қарши рингга чиқадиган бўлди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:52, 04.05.2023.
Ўқилди: 2278 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик