Кириш Регистрация
13/06 20:00 Динамо 0-1 Олимпик
14/06 23:59 Германия - Шотландия
15/06 18:00 Венгрия - Швейцария
15/06 21:00 Испания - Хорватия
15/06 23:59 Италия - Албания

Тухель машғулот майдонида ғазабланди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» бош мураббийи Томас Тухель жамоа машғулотларидан норози бўлди ва бир неча бор футболчиларнинг хатоларини кўрсатганидан сўнг, пластик стендни олиб, тиззаси билан синдириб ташлади.

Bild нашрининг ёзишича, Тухелнинг иши футболчиларга нисбатан жаҳл билан боғлиқ эмас. «Бавария» бош мураббийи ўз ёрдамчилари Арно Михелс ва Жолт Левга клубдаги вазиятни ўзгартириш кераклигини шу тарзда кўрсатишга ҳаракат қилди.

Барча мусобақалардаги сўнгги бешта ўйинда «Бавария» фақат битта ғалабага эришди. Бундеслига турнир жадвалида чемпионат тугашига 4 тур қолганда мюнхенликлар Дортмунднинг «Боруссия»сидан бир очкога олдинда бормоқда.

Киритилди: 22:49, 04.05.2023.
Ўқилди: 1326 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.