«Валенсия»нинг Ла Лигадан пастга тушиб кетишига бир қадам қолди ва бу Испания чемпионати тарихига жиддий зарба бўлади. Қуйида «лос чес»нинг истиқболлари ҳақида фикр юритамиз.
«Валенсия» Испаниянинг энг буюк клубларидан бири. Элитадан чиқиб кетмаган жамоалар ичига «Реал Мадрид», «Барселона» ва «Атлетик Бильбао» киради. «Валенсия» олти карра мамлакат чемпиони ҳисобланади, «Барселона», «Реал» ва «Атлетико»дан ташқари чемпионликни қўлга киритган охирги жамоа бўлиб турибди. «Лос Чес» Кубок эгалари кубоги ва УЕФА кубогини қўлга киритган ҳамда икки марта Чемпионлар лигаси финалига чиққан. Бироқ клубнинг ҳозирги ҳолатига қараш янада ачинарли.
«Валенсия» қуйи лигага тушиб кетиш арафасида турибди. «Лос Чес» ҳозирда 17-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа пастга тушиб кетиш зонасидаги «Хетафе» билан бир хил очколарга эга, аммо Рубен Бараха шогирдлари ўзаро натижалар бўйича юқорироқда турибди. Қолаверса, «кўршапалаклар» «Эспаньол»дан уч очко олдинда, аммо каталонияликларда битта кўп ўйин бор. Барселонадаги биринчи даврада улар 2:2 ҳисобини қайд этди, жавоб ўйини эса сўнгги турда бўлиб ўтади ва омон қолиш учун курашда ҳал қилувчи бўлиши мумкин.
«Валенсия» жуда нотекис мавсум ўтказмоқда. Ж амоанинг бутун чемпионатда тўққизта ғалабаси бор, улардан тўрттаси 8-тургача қўлга киритилган. Умуман олганда, тақвимга кўра, «Валенсия»нинг турнир якунига қадар жон сақлаб қолиш учун кураш олиб боришини тасаввур қилиб ҳам бўлмас эди. Бироқ кейинги ўн тўртта учрашувда «Лос Чес» фақат бир марта ғалаба қозонди. Айниқса, жаҳон чемпионатидан кейинги сегмент ҳалокатли бўлди. Жаҳон чемпионатидан кейинги саккиз турда «кўршапалаклар» бор-йўғи 1 очко қўлга киритишга муваффақ бўлишди.
Тўғри, «Валенсия» сўнгги пайтларда кучайиб бораётгандек. Тўрт турда Рубен Бараханинг шогирдлари икки марта ғалаба қозонишди ва бир марта дуранг ўйнашди, фақат «Кадис»дан учралган мағлубият умумий кўринишни бироз бузиб юборди.
«Валенсия»нинг эндиги тақвими жуда мураккаб. Олдиндаги бешта ўйинда «кўршапалаклар» уч марта меҳмонга боради. Қолаверса, «Сельта» кейинги босқичда элитадан жой олиш масаласини ўзи ҳал қилиши керак, «Бетис» эса Европа Лигаси йўлланмаси учун курашмоқда. «Мальорка»га саёҳат бироз осонроқ кўринмоқда. Шу билан бирга, иккита уй учрашувидан бири «Реал»га қарши, иккинчиси эса тўғридан-тўғри рақиб «Эспаньол»га қарши ўтказилади.
Шу билан бирга, жадвалдаги зичлик «Валенсия»нинг фойдасига ишлаши мумкин, шунинг учун ҳар қандай муваффақиятли натижа дарҳол имкониятларни жиддий равишда ошириши мумкин. «Кўршапалаклар» «Вальядолид» ва «Кадис»дан бир очко, «Альмерия»дан икки очко ва «Сельта»дан беш очко ортда қолмоқда. Аслида, еттита жамоа Сегундага тушиб кетмаслик учун курашмоқда.
Афсуски, жорий мавсум маҳсули Питер Лимга тегишли раҳбарият фаолиятининг мантиқий натижасидир. Савдо ҳаракатлари, тушунарсиз харидлар, ўз-ўзидан ва ҳар доим ҳам тушунтириб бўлмайдиган мураббийлар ўзгариши мухлисларнинг норозилигига сабаб бўлди. Бундан ташқари, раҳбарият клубнинг молиявий муаммоларини ҳал қилиш учун ҳеч нарса қилмаяпти. Охирги уч мавсумда «Валенсия» ўйинчиларини 145 миллион еврога сотди ва 26 нафарини сотиб олди. Шу билан бирга, клубнинг скаутлик хизмати арзон футболчиларни топиш ва уларни муваффақиятли сотиш йўлида у қадар ёрқин ишламаяпти.