Кириш Регистрация

Жорий мавсумда АПЛда энг яхши мураббий ким?

Баҳо:
+ | -

“Арсенал” ва “Ньюкасл”нинг ўсиши ўз йўлига, аммо агар мавсумнинг энг яхши мураббийи ҳақида сўралса, “Брайтон” устози Роберто де Дзербини кўрсатган бўлардим. Ҳозирда йўқотилган очколар бўйича 5-ўринда бораётган “Брайтон”нинг бошига тушган воқеалар ҳар қандай ўртамиёнанинг АПЛ ўрни учун курашаётган клубга айлантириб қўйиши турган гап эди.

Ёзда Кукурелья ва Биссума каби етакчи футболчиларни сотишга мажбур бўлди. Мавсум ҳали қизғин палласига кириб улгурмай, Грэм Поттер бошчилигидаги мураббийлар штаби “Челси”га кетиб қолишди. Бу ҳам етмагандек, қишда “Арсенал” жамоанинг энг сермаҳсул ва етакчи футболчиси Леандро Троссарни олиб кетиб қолди. Натижа?

Жамоада янги юлдузлар пайдо бўлмоқда. Ёш футболчилар нафақат лигада муносиб қатнашиш, балки “Брайтон”нинг етакчи жамоаларга хос услубида ҳаракат қилишнинг ҳам уддасидан чиқишяпти. Де Дзерби “Манчестер Юнайтед”га қарши ўйинда асосий таркибда икки 19, бир 21 ёши футболчини, яна бир 19 ёшли футболчини эса, захирадан туширди.

“Брайтон” ҳозирда ЕЧЛ йўлланмаси учун курашда Топ-4га энг яқин жамоа бўлиб турибди. Кеча асосий рақиби “Юнайтед” устидан қозонилган ғалабадан сўнг бу фарқ 5 очкогача қисқарди. “Брайтон” Лига кубогида “Арсенал”ни, Англия кубогида “Ливерпуль”ни турнирдан чиқариб юборди. АПЛ доирасида “Манчестер Юнайтед”ни икки марта енгган ягона клуб бўлди. “Ливерпуль” билан уч ўйинда бирор марта ютқазмади, бир марта йирик ҳисобда енгди. “Челси”ни ўз майдонида йирик ҳисобда енгди, “Стенфорд Бриж”да ҳам ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. . Англия кубоги яримфиналида фақат пенальтилар сериясидагина мағлуб бўлди.  

Бу ҳаммаси эмас. Жамоа ўйин сифати бўйича ҳам етакчиларга хос кўрсаткичлар намойиш қилмоқда. “Брайтон” масалан, дарвозага берилган аниқ зарбалар бўйича АПЛда 1-ўринда. Аниқ паслар борасида фақат “Сити” ва “Ливерпуль”дан ортда холос. Ўйинга берилган умумий баҳо, яратилган хавфли вазиятлар, голли вазиятлар бўйича ҳам “Брайтон” кучли тўртликда бормоқда.

 Яъни мабодо “Брайтон” ҳатто якунда кучли тўртликка кириб қолса ҳам, бу сюрприз эмас, энг мантиқли якун бўлади. Тўғри, бу осон эмас, зеро “Брайтон”ни тақвимда “Арсенал”, “Ньюкасл” ва “Манчестер Сити” кутиб турибди.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/aslanov_futbol
Киритилди: 17:00, 05.05.2023.
Ўқилди: 2581 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8134]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4366]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4279]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3758]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3701]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3641]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3061]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2773]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2528]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2364]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик