“Бавария” ва Канада терма жамоаси ҳимоячиси Альфонсо Дэвис КОНКАКАФда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
22 ёшли канадалик учун бу кетма-кет иккинчи совриндир. Бунгача фақат коста-рикалик Кейлор Навас буни уддалаган эди. Канада терма жамоаси билан биргаликда Дэвис Қатарда бўлиб ўтадиган 2022 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этди.
Дэвис жорий мавсумда “Бавария” сафида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.













