Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Маркос Алонсо "Барселона"ни тарк этиш ниятида эмас

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ҳимоячиси Маркос Алонсо ёзда жамоани тарк этиш ниятида эмас. Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда раҳбарият испаниялик ҳимоячи билан шартномани узайтирганди.

Sport нашри хабарига кўра, Алонсо яқинда "Барселона" раҳбарияти билан учрашув ўтказган ва кетишни истамаслигини айтган. Клуб раҳбарияти футболчининг позициясини қабул қилди, аммо унга кейинги мавсумда яна ўзининг чап қанот ҳимоячиси позициясида ўйнашини айтди. Бунга Бильбаонинг "Атлетик" клубидан Иньиго Мартинеснинг трансфери сабаб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Алонсо кўпроқ ҳимоя марказида ўйнаган бўлса, Алехандро Бальде ва Жорди Альба чап қанотда ўйнади.

Киритилди: 15:01, 06.05.2023.
Ўқилди: 1331 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.