“Ливерпуль” ғалабали сериясини олтита ўйинга етказди.
Юрген Клопп шогирдлари АПЛнинг 35-турида “Брентфорд”ни мағлуб этишди (1:0).
Мерсисайдликлар “Манчестер Сити”га қарши 1:4 ҳисобидан сўнг 8 та ўйинда мағлубиятга учрамади. Дастлаб икки бор дуранг ўйнаган бўлса, кейин кетма-кет 6 марта умумий ҳисобда 17:7 ҳисобида зафар қучди.
Кейинги ўйинда "қизиллар" 13 май куни "Лестер" меҳмони бўлади.