Кириш Регистрация

Сергей Арслонов: «Пешқадамга қарши бир очко ҳам яхши натижа»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 9-турида «Нефтчи» билан дуранг ўйнаган «Сурхон» клуби бош мураббийи Сергей Арслонов биринчи таймдаги нурсиз ўйин, Нимелининг бугунги кундаги формаси, рақиб жамоа, рақиб жамоа бош мураббийи ва истеъдодлар ҳақида фикр билдирди.

«Кучли жамоа билан ўйинда қимматли очколарни қўлга киритдик. Бугун ҳам икки хил тайм кўрдик. Биринчисида унчалик ҳам омадимиз келмади, деярли вазият яратмадик. Очиғи, бунга рақиб имкон бермади. Иккинчи таймда тўпни назорат қилишга ҳаракат қилдик. Кўпроқ ҳужум қилдик ва якунда дуранг ўйнадик. Бундан хурсандмиз. Кучли жамоага қарши очко ҳам натижа», - дейди Арслонов

«Нимелининг бугунги кундаги формаси яхши. У бугун бундай формага кирмади. Аввалги ўйинларда ҳам шундай ҳаракат қилганди. Унинг тиришқоқлиги ва ҳужумларда чаққон ҳаракат қилиши бизга ёрдам бераяпти. Масалан, бугун ҳам биринчи таймда яримта вазиятдан фойдалана олди ва деярли ассист амалга оширди. Иккинчи таймдаги ҳаракатлари ҳам ҳар мақташ учун арзирли. Гол урди ва жамоага очко тақдим этди. Умуман, жамоадаги барча бирдек ҳаракат қилаяпти. Барча футболчиларнинг ҳаракатлари таҳсинга сазовор».

«Нефтчи» таркиб ва маҳорат борасида биздан анча кучли. Ижрочилар ҳам уларда яхшироқ. Аммо, шундай жамоага қарши ўйинда бугун очко олдик. Тўпни назорат қилишда, умуман ҳеч қандай аспектда улардан қолишмадик. Балки, қаэрдадир яхшироқ ўйнагандирмиз”.

«Левченкони мураббий сифатида анчадан бери танийман. Қолаверса, унинг қўл остида бироз муддат ўйнаганман. У футболчи сифатида ҳам кучли ва ақли эди. Мураббий сифатида эса анча кучли мутахассис экани айтишим мумкин. Унинг жамоалари тактик жиҳатдан яхши, майдонда турли тактик схемаларни қўллайдиган ва тартибли жамоалар».

«Бизда турли ёшда мамлакатимизда истеъдодли футболчилар этарли. Фақат уларни тўғри ва асосийси, фойдали йўналтириш муҳим. Мамлакатимизда бундай ёшлар етарли».

Манба: https://t.me/FCSURXON_OFFICIAL
Киритилди: 23:02, 07.05.2023.
Ўқилди: 1273 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4855]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4571]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4304]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3675]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3504]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3389]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3169]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2929]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2641]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2367]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик