Англия премьер-лигасининг 35-тури доирасидаги марказий учрашувда Лондоннинг «Арсенал» клуби сафарда «Ньюкасл»ни қабул қилди.
Микель Артета шогирдлари 2:0 ҳисобида ғалабани тантана қилишди. «Канонирлар» ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор учрашув ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.
«Бу ерда ғалаба қозониш жуда қийин, аммо «Арсенал» майдонда ўзгача нарса кўрсатди. Бу биздек ёш жамоа учун катта қадам.
«Манчестер Сити»га мағлуб бўлганимиздан сўнг «Челси»ни мағлуб этдик ва бу ерда ғалаба қозондик. Бу бизнинг менталитетимизни кўрсатади. Биз охиригача курашишда давом этамиз», деди Мартин.
Бу ўйиндан кейин «Арсенал» пешқадам «Манчестер Сити»дан бир очко ортда қолиб, иккинчи ўринда бормоқда.