"Бавария" ҳимоячиси Нуссаир Мазрауи яқин кунларда келажаги борасида бир қарорга келади. Бу ҳақда таниқли журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Аввалроқ, 25 ёшли марокашлик мюнхенликлар сафида кам ўйин амалиётидан норозилигини билдирганди. Журналист Кристиан Фалькнинг ёзишича, Мазрауига Испаниянинг “Барселона” клуби қизиқиш билдирмоқда.
Ҳимоячининг "Бавария" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt Марокаш терма жамоаси футболчисини 28 миллион еврога баҳоламоқда.
Бундеслиганинг жорий қуръасида Мазрауи 16 та ўйин ўтказиб, 4 та голли узатмани амалга оширган.