"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Жеймс Милнер фаолиятини "Брайтон"да давом эттиради, деб хабар беради Football Insider.
Манбага кўра, "Ливерпуль"нинг собиқ ҳужумчиси Адам Лаллана 37 ёшли англияликни ёзги трансфер ойнаси вақтида жамоага ўтишга кўндирган.
Милнер жорий мавсумда барча турнирларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширди.













