Премьер-лига клублари "Наполи" спорт директори Кристиано Жунтоли учун курашда "Ювентус" билан рақобатлашади.
Football Italia нашри хабарига кўра, 51 ёшли италиялик мутахассис хизматларига "Челси", "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Жунтолининг "Наполи" билан шартномаси кейинги мавсум охиригача амал қилади, бироқ агар таклиф тушса, у клубни эрта тарк этишга тайёр.
Кристиано Жунтоли “Наполи”да 2015 йилдан буён ишлаб келмоқда. Ўтган йилги трансфер кампанияси клубга сўнгги 33 йил ичида биринчи марта Италия чемпионлигини қўлга киритишига ёрдам берди.