«Вильярреал»нинг марказий ҳимоячиси Пау Торрес «Барселона»нинг нишонига тушди.
Журналист Элена Кондиснинг берган маълумотларга кўра, эрталабки йиғилишда «кўк-анорранглилар» раҳбарлари ёзда «сариқ сув ости кемаси» билан шартномаси тугашига бир йил қолган испаниялик марказий ҳимоячи номзодини муҳокама қилишган.
«Вильярреал» Торрес учун 30 миллион евро сўрайди, аммо «Барселона» бўлажак шартнома учун ярим ҳимоячи Нико Гонсалес ёки Пабло Торрени қўшмоқчи.
Торресга «Вильярреал»нинг собиқ устози Унаи Эмери бошчилик қилаётган «Астон Вилла» ҳам қизиқиш билдирмоқда.