Кириш Регистрация

"Бавария" Мюллер билан янги шартнома имзолашни истамоқда

Баҳо:
+ | -

"Бавария" Томас Мюллер билан шартномани узайтириши мумкин.

Аввалроқ Мюллер Томас Тухель қўл остидаги ўйин вақтидан қониқмаётгани ва ёзда "Бавария"ни тарк этиш ҳақида жиддий ўйлаётгани хабар қилинганди.

Бироқ, Sport1 нашрининг ёзишича, Мюллер бирор марта ҳам бош мураббий ёки "Бавария" раҳбариятига бирор нарса ҳақида шикоят қилмаган.

"Бавария" ярим ҳимоячининг шартномаси муддати тугагунига қадар камида 2024 йилгача клубда қолишини кутмоқда. Қолаверса, Мюллер кейинги мавсумни муваффақиятли ўтказса, шартномани 2025 йилгача узайтириш мумкин.

"Бавария" раҳбарлари Мюллер ҳали ҳам футболчи ва етакчи сифатида жамоага фойдали бўлиши мумкинлигига ишончи комил.

Мюллер жорий мавсум Бундеслиганинг 24 ўйинида 6 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 01:21, 11.05.2023.
Ўқилди: 906 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.