Каталониянинг “Барселона” клуби қанот ҳимоячиси Жорди Альба жорий мавсум якунида жамоани тарк этадиган жамоадоши Серхио Бускетс билан хайрлашди.
"Дўстим, мен сиз билан бир жамоада ўйнаганимдан жуда фахрланаман. Сиздек дўстим борлигидан хурсандман. Мен ва менинг оилам сизни жуда яхши кўрамиз. Сизга энг яхши тилакларни тилаб қоламиз”, - деб пост қолдирди ижтимоий тармоқларида.
Бускетс 2008 йилдан бери "Барселона" сафида ўйнаб келмоқда. Серхио Каталония грандини шартномаси тугагач тарк этади.
Ярим ҳимоячи жорий мавсумда Ла Лиганинг 27 та ўйинида майдонга тушиб, 4 та гол уришга эришди.