Кириш Регистрация

Марсело янги шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -


Ҳозирда “ПСВ” таркибида тўп сураётган Марсело ўз клуби билан 2016 йилгача янги шартнома имзолади. Бразилиялик ушбу ҳимоячининг “ПСВ” билан 2010 йилда тузилган шартномаси 2013 йилгача давом этиши керак эди. Лекин клуб раҳбарияти яна 4 йил давомида ҳимоячининг хизматларидан фойдаланишни лозим топди. 

Марсело голланд клуби билан янги  шартнома тузилганлигидан хурсандлигини яшириб ўтирмади. 

“Мен янги шартнома тузганимдан ва “ПСВ”да узоқ вақт қолишимдан хурсандман. Ўз устимда қаттиқ ишлаб, жамоамнинг келажакдаги ғалабалари учун ўз ҳиссамни қўшишга ҳаракат қиламан. Менимча, ҳозир мен Голландиянинг энг кучли клубидаман”,- дейди Марсело.

Манба: www.soccerway.com
Киритилди: 16:45, 04.10.2012.
Ўқилди: 4156 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.