"Севилья" бош мураббийи Хосе Луис Мендилибар "Ювентус"га қарши 1/2 финал дастлабки учрашувида (1:1) жамоаси футболчиси Лукас Окампос жароҳат олганини айтди.
"Бундай натижа фақат 1 томонлама яхши бўлиши мумкин: 1:0 ҳисобида ўзимиз истамаган ҳолда бўшашишимиз мумкин, аммо бундай натижа бўлмади - кейинги ўйинда майдонга чиқиб, ғалаба қозониш керак. Ҳали Окампоснинг жавоб ўйинига тайёр бўладими ёки йўқлигини билмайман. У мушакларини жароҳатлаб олган", - деди мураббий.
Жавоб ўйини 18 май куни Севильяда бўлиб ўтади.