Мюнхеннинг "Бавария" клубида ижара асосида ўйнаётган "Манчестер Сити" қанот ҳимоячиси Жоау Канселу испан грандлари қизиқишлари доирасида.
90min нашри хабарига кўра, португалиялик футболчига "Реал" ва "Барселона" қизиқиш билдирмоқда.
Шу билан бирга, "Бавария" футболчини ўз сафида сақлаб қолишга қарши эмас. Тегишли қарорни мюнхенликлар бош мураббийи Томас Тухель қабул қилди.
Канселу "Манчестер Сити" билан 2027 йилнинг ўрталарига қадар шартнома имзолаган. Transfermarkt портали 28 ёшли ҳимоячининг нархини 60 миллион еврога баҳоламоқда.