Тошкентда ўтказилаётган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугун 6та, эртага эса 7 та вазнда финал жанглари ўтказилиши ҳақида хабар бериб ўтгандик. Ҳозиргина 60 кг вазн тоифасида чемпионлик жанги бўлиб ўтди.
Рингда франциялик Софиан Умиҳа ва кубалик Эрисланди Алварес тўқнаш келишди. Жангнинг биринчи раунди Куба вакили фойдасига ҳал бўлган бўлса, Софиан иккинчи ва учинчи бўлимларда камбекни амалга ошириб, ғалабани илиб кетди — 4:1.
Шу тариқа, Умиҳа уч карра жаҳон чемпионига айланди. У Гамбург-2017 ва Белград-2021да 57 кг вазнда ғолибликни қўлга киритганди. Ёдингизда бўлса, икки йил аввалги мусобақа финалида ҳамюртимиз Абдумалик Ҳалаковни мағлубиятга учратганди.