Аргентиналик мутахассис Маурисио Почеттино "Челси" бош мураббийига айланади, дея хабар беради журналист Мэтт Лоу.
Манбага кўра, томонлар шартнома шартларини келишиб олган ва у яқин кунларда имзоланади. Тез орада клуб бу борада расмий баёнот бериши кутилмоқда.
51 ёшли мутахассиснинг сўнгги иш жойи "ПСЖ" бўлиб, у 2022 йилнинг ёзида жамоани тарк этганди. Бунгача мутахассис “Тоттенхэм”, “Саутгемптон” ва “Эспаньол” клубларини бошқарган.
"Челси" 35 ўйиндан кейин 43 очко тўплаган ҳолда Премьер-лигада 11-ўринда бормоқда.