Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Мариано Диас фаолиятини Испания чемпионатининг бошқа клубида давом эттириши мумкин.
Fichajes хабарига кўра, ҳужумчи хизматларига «Вильярреал» қизиқиш билдирмоқда.
«Сариқ сув ости кемаси» Диас вариантини Николас Жексон клубни тарк этиши мумкин бўлган тақдирда кўриб чиқмоқчи.
Мариано «Вильярреал»га текинга ўтиши мумкин, чунки унинг «қаймоқранглилар» билан шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади.
29 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда «Реал» сафида Ла Лигада 9 та ўйинда майдонга тушди. Шу билан бирга Диас иккита сариқ карточка олди.