Бернарду Силванинг фикрича, Пеп Гвардиола футбол ҳақидаги тушунчасини ўзгартирди.
"Бу мен фаолиятим давомида энг узоқ вақт бирга ишлаган мураббий. У ҳақиқатан ҳам футболга бўлган нуқтаи назари ва усулларида доимо ниманидир ўзгартириб турадиган ўзига хос мураббий.
У ҳар доим нимадир ўйлаб топади. Бир мавсумда учта чемпионликни қўлга киритганингизда, кейинги мавсумда ҳам худди шундай ўйнайсиз, деб тахмин қилишингиз мумкин, аммо йўқ.
Бошқа жамоалар бизнинг ўйин услубимизни қандай ривожлантиришимизни билмасликлари учун у доимо ўзгаришлар қилади.
Хуллас, ҳеч ким бизнинг ўйинимизга кўникмайди. Ва у доимо ўзгаришлар қилгани учун, ҳар йили сиз янги нарсаларни ўрганасиз. Пеп Гвардиола ўйинга бўлган муносабатимни ўзгартирди.
Бошида у билан қийин бўлса-да, бир-икки мавсумдан сўнг у хоҳлаганини қилади. Буни у билан бир мавсумдан ортиқ ишлаган ҳар бир футболчи тушунади.
Баъзида у машғулотларга хотиржам ҳолатда келади. Бизга машқ қилиш имконини беради.
Аммо бир куни у пайдо бўлиб, бизни синдирди: “Чарчадингми? Менга барибир. Югуриш ва кўп меҳнат қилиш керак”. У биздан кўп нарса сўрайди.
Нафақат ўйинларда, балки машғулотларда ҳам ҳамма диққатини жамлаши керак.
Агар у сизни 100 фоиз ишлаётганингизни ҳис қилса, сиз ўйнамайсиз" - деди “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Бернарду Силва France Football нашрига.