"Интер" футболчиси Дензел Дюмфрис "Милан" устидан қозонилган ғалаба ва Чемпионлар лигаси финалига чиққани ҳақида фикр билдирди.
"Бу ўзгача оқшом, ажойиб туйғулар. Биз ҳаммамиз яхши ўйнадик ва ғалаба қозонишга ҳақли эдик. Бу икки учрашувда биз финалга муносиб эканимизни кўрсатдик.
Мен учун финалда фаворит бўлмайди, чунки иккала жамоа ҳам саралашдан ўтган. Биз ўзимиз ҳақимизда ўйлашимиз керак, чунки биз ажойиб жамоамиз, ўз сўзимизни айтишга қодирмиз.
Бу натижа клуб учун кўп нарсани англатади. Ҳозир бизни ажойиб турнир кутиб турибди. Энди Истанбулга ғалаба қозониш учун борамиз" - деди Дюмфрис Inter TV билан суҳбатда.