Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Остон Ўрунов: «Ўзбекистон кубогини ҳам қўлга киритиш ниятидамиз»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги  “F” гуруҳи, 2-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Андижон” ўртасидаги “водий дербиси” учрашуви арафасида “лочинлар”нинг 22 ёшли маҳоратли ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Қандай мусобақа бўлишидан қатъий назар,“водий дербиси” баҳслари доимо кескин ва шиддатли курашлар остида кечган ҳамда бу сафарги андижонликлар билан бўладиган ўйин ҳам бундан мустасно бўлмайди, албатта.

Биз – футболчилар бўлажак беллашувда ғалаба қозониш, мухлисларга қувонч улашиш, муддатидан олдин “плей-офф”йўлланмасини қўлга киритишга ҳаракат қиламиз ҳамда буни амалга ошириш учун барча имкониятимизни ишга соламиз. Боиси, жорий мавсумда Ўзбекистон кубогини ҳам қўлга киритишни ният қилганмиз, ва иншооллоҳ, буни уддалаймиз.

Ишқибозлардан эса жамоамизни бевосита стадионда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб, ғалабамизга мададкор бўлишларини сўраб қоламан.  

“Навбаҳор” жорий мавсумда ўзи қатнашадиган барча мусобақаларда зафар қучишни мақсад қилган. Буни амалга ошириш учун биз – футболчилар қўлдан келганича ҳаракат қиламиз", — деди Ўрунов клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 22:44, 17.05.2023.
Ўқилди: 1706 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.