Мадриднинг "Реал" клуби Испания чемпионати 7-турида "Камп Ноу" стадионида бўлиб ўтадиган "Барселона"га қарши ўйинга жуда жиддий тайёргарлик кўрмоқда, дея хабар беради испан ОАВ.
Бунда футболчиларнинг руҳий тайёргарлигига ҳам эътибор берилмоқда. Клубнинг собиқ спорт ишлари директори Зайниддин Зиданнинг машғулотлар пайти жамоа олдида бўлиши ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.
"Омад ва ғалаба тилайман. Жамоа фантастик ўйин кўрсатади", - деди Зидан.
Шу муносабат билан "Реал" вакилларидан бири шундай деди: "Зиданнинг бундай ташрифларидан ҳар доим хурсандмиз. Зайниддин кўп гапирмайди, аммо унинг шу ердалиги футболчиларни илҳомлантиради ва кунини чароғон қилади."