Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Андижон вилояти жамоаси мавсумдаги барча учрашувларни рақиб майдонида ўтказади

Баҳо:
+ | -

“Шаҳрихончи” жамоаси 2022 йилги мавсум Биринчи лига мусобақасида иштирок этиш учун қатор талаблар ижросини ўз зиммасига олган бўлиб, бугунга келиб уларни лозим даражада бажармади.

Шундан келиб чиқиб, Лига “Шаҳрихончи” жамоаси ўз стадионида футбол учрашувларини ташкил этмаслиги юзасидан қарор чиқарди. Бунда футбол жамоаси уй учрашувларини ўтказиш учун бошқа стадиондан фойдаланиши лозим эди. Гарчи жамоа бошқа стадион бўйича таклиф киритиш масаласини пайсалга солган ҳамда белгиланган талабларга ўз вақтида риоя қилмаган бўлса-да, Лига туманнинг кўп сонли футбол ишқибозларининг илтимосидан келиб чиқиб, Биринчи лига 5-туридан ўрин олган “Жайхун”га қарши беллашувни Шаҳрихондан унча узоқ бўлмаган Олтиариқда ўтказишга рухсат берди.

Бироқ “Шаҳрихончи” жамоаси раҳбарияти мазкур беллашувга умуман тайёргарлик кўрмагани, учрашувни ўтказиш учун зарур шароит ташкил қилмагани учрашув комиссари томонидан қайд этилди. Мазкур сабаблардан келиб чиқиб, “Шаҳрихончи” жамоаси Биринчи лиганинг қолган учрашувларини фақатгина рақиб жамоа майдонида ўтказади. Стадион борасида Лига томонидан жамоа олдига қўйилган талаблар тўла ҳал қилинган тақдирда мазкур қарорни ўзгартириш варианти кўриб чиқилади.

Киритилди: 16:41, 18.05.2023.
Ўқилди: 1243 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3131]

«Барселона» Коул Палмернинг кутилмаган трансферини тайёрламоқда [2271]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2016]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1763]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1748]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1606]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1419]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1387]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1360]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1248]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик