"Атлетико" "Барселона"нинг чап қанот ҳимоячиси Жорди Альбани сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар беради Mundo Deportivo нашри.
34 ёшли испаниялик футболчининг шартномаси ёзда тугайди ва у Каталония клубида қолмоқчи, аммо раҳбариятнинг позицияси туфайли унинг келажаги ҳали ҳам ноаниқ.
Испаниялик қанот ҳимоячиси учун курашаётган яна бир жамоа Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клуби.
Жорди "Барселона"да 2012 йилдан буён ўйнаб келмоқда.