Уругвай терма жамоасининг янги бош мураббийи Марсело Бьелса таклифни иккиланмасдан қабул қилганини тан олди.
67 ёшли мутахассиснинг Уругвай терма жамоасига тайинлангани бир неча кун аввал расман маълум бўлди. Аргентиналик мутахассиснинг шартномаси 2025 йил охиригача мўлжалланган.
"Мени кўндириш шарт эмас эди, чунки мен ўзим ҳам ушбу лойиҳанинг бир қисми бўлишни хоҳлардим. Мен аргентиналикман, бундан жуда фахрланаман, лекин Уругвай терма жамоасини бошқарганимдан хурсандман. Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонасизми? Нега бундай жамоа билан сиз бу ҳақда орзу қилмаслигингиз мумкин", - деди Бьелса.