"Ливерпуль" футболчисига АПЛ клублари қизиқиш билдирмоқда. Хабарларга кўра мерсисайдликлар ярим ҳимоячиси Жеймс Милнер учун "Лидс Юнайтед" даъвогарлик қилади.
Милнер бундан 19 йил илгари айнан ёркширликлар сафини тарк этган эди. У шанба куни "Астон Вилла"га қарши сўнгги ўйинида майдонга тушади. Милнер учун "Брайтон" ҳам қизиқиш билдирмоқда.