Аргентина ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Хавьер Маскерано Ўзбекистонга қарши бўлиб ўтган учрашув (2:1) борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўзбекистон қийин рақиб эканини билардик. Бу жамоа Осиё чемпиони ҳисобланади. Мусобақанинг очилиш ўйини бўлгани учун катта меҳнат қилишга тўғри келди. Биринчи ўйин ҳамиша асабийликни юзага келтиради. Футболчилардаги энергияни яхши томонга йўналтириш учун йигитлар билан кўп гаплашишга ҳаракат қилдим. Вақти-вақти билан ўзимиз истагандек ўйнадик, аммо ўз устимизда ишлашда давом этишимиз керак.
Иккинчи таймда чарчоқ сезила бошлади ва ўйинимизга ўзгартиришлар киритдик. Барча мухлислар сизни қўллаб-қувватлаётган стадионда ўйнашдан яхшироғи йўқ. Жаҳон чемпионатида иштирок этиш — катта масъулият . Аммо мен футболчилар билан гаплашиб, турнирдан мароқ олишлари кераклигини тушунтиряпман. Ўйиндан-ўйинга ўсиб боришга ҳаракат қиламиз", — деди Маскерано.